Хўжайли туман чорва бозори қўшимча пайшанба кунлари ҳам фаолият юритади

Хўжайли туман чорва бозори қўшимча пайшанба кунлари ҳам фаолият юритади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи раҳбари Бахтияр Қурбановга асосланиб ахборот хизмати хабар бермоқда.

- Бу борада “Хўжайли деҳқон бозори" МЧЖ нинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига туман тадбиркор ва хоридорлари илтимосларини инобатга олиб, маҳаллий аҳолиниг тўй ва бошқа маракаларга сотиб олинган чорваларни сақлаш имконияти бўлмагани сабабли ҳар якшанба куни фаолият юритадиган чорва ва чўп бозорини ҳафтанинг пайшанба кунлари ҳам фаолият юритишини сўраган хатига биноан туман ҳокими қарори тасдиқланди.  Бугундан эътиборан Хўжайли туман чорва бозори қўшимча пайшанба кунлари ҳам фаолият юритади.

Таъкидлаш жоизки, Давлат режасини бажариш, нақд пул тушимларини кўтаришда “Хўжайли деҳқон базори" МЧЖ томонидан бир қанша ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан “Хўжайли деҳқон базори" МЧЖ нинг бу борада жорий йил биринчи чорак режаси 648,25 млн сўмга белгиланиб, ушбу кўрсаткиш амалда 649,14 млн. сўм (100,1%) га бажарилди. Шундан чорва бозаридан тушган мабла­ғ 48,7 млн сўмни ташкил этади.

Аҳамиятлиси, бундан буён туманда ҳар пайшанба куни қўшимча ташкил этилаётган чорва бозори маҳаллий аҳоли учун бир қанча қўлайликлар яратиш билан бирга ушбу кўрсаткишниг янада юксалишига хизмат қилади. Зеро, Ҳурматли Президентимиз томонидан сўнги пайтларда аҳоли яшаш шароитини яхшилашга хизмат қиладиган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, бозор тизиминини тубдан ислоҳ қилиш каби бир қанча фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар