Нукусда "Дўстлик" каналининг икки тарафида қўшимча 500 метр оралиғини бетонлаштирилади

Нукус шаҳридаги "Дўстлик" каналининг шаҳар ичидан кесиб ўтувчи 2,5 км бўлимининг икки тарафи бетонлаштириш ишлари якунланди. Каналнинг бўйига темир тўсиқлар, брусчаткалар ўрнатилиб, 24,2 миллиард сўмлик ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда "Еркин Қарақалпақстан" газетаси хабар бермоқда.


Айни пайтда каналнинг икки тарафи текисланиб, қўшимча 500 метр оралиғини бетонлаштиришга тайёр.


Шунингдек, канал бўйида нон цехи, "Болалар дунёси", вино махсулотлари дегустация этиш ва сотиш повильони, музқаймоқ ва салқин ичимликлар повильони, ҳар хил спорт майдонлари қуриб битказилди. 

Канал бўйида сайр қилиш мақсадида Хитой давлатидан 2 катер олиб келинди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар