"Мақсадимиз от спортини ривожлантириш". 100 дан ортиқ оти бор қорақалпоғистонлик фермер хўжалик раҳбари (фото)

Ёш журналистлар Қонликўл туманига медиа-тур ташкил этишгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Журналистлар саёҳат давомида Бостан ОФЙ ҳудудидаги "Олим sys" фермер хўжалигига ташриф буюришди. Бу ерда фермер хўжалик раҳбари Рустам Ережепов журналистларнинг саволларига жавоб берди.

- Фермер хўжалигимиз бу йилдан расмий тарзда иш бошлади. Олдинлари Туркманистон Республикасидан наслдор отларфни олиб келар эдик. Ҳозирлари эса Тошкент шаҳридан ҳам отларни олиб келяпмиз. Фермамизда  «Антик», «Карал», «Мелиқуш», «Агрегат», «Загар» сингари номлананадиган 100 га яқин отларимиз бор. 

"Буларни боқишдан мақсад нима?" деган саволга Р.Ережепов қуйидагича жавоб қайтарди.

"Президентимиз Шавкат Мирзиёев От спортини ривожлантириш бўйича фармон чиқарган эди. Шу фармондан келиб чиқиб, отларни кўпайтириб, от спортини ривожлантиришни мақсад қилганмиз", дейди Рустем Ережепов.

Фурқат Юсупов

Расмлар муаллифи Бауржан Ботабаев

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар