Амударёда йил бошидан бери бизнес субъектларига жами 3,9 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди

Жорий йилнинг апрель ойи ҳолатига Амударё туманидаги тижорат банклари томонидан 49 та кичик бизнес субъектларига жами 3 млрд. 937 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган бўлиб, шундан тадбиркорлик  субъектларининг айланма маблағларини шакллантириш мақсадида 28 нафар тадбиркорларга 1 млрд. 750 млн. сўм, ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида 3 нафар тадбиркорларга 270 млн. сўм кредит маблағи ажратилган. Бу ҳақда Амударё тумани прокурорининг иш ўрганувчи катта ёрдамчиси И.Разаковга асосланиб "amunews.uz" хабар бермоқда.

Шунингдек, тумандаги ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 15 нафар ҳунармандларга жами 503 млн. сўм кредит маблағлари ажратилган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар