Қорақалпоғистонда илк бор ҳарбий қисм бошланғич ташкилот етакчисига компьютер совға қилинди

Хотира ва қадрлар куни ҳамда ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ 14248 ҳарбий қисмда байрам муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Байрам муносабати билан ҳарбий қисмдаги бошланғич ташкилотнинг иш фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ҳамкорликдаги режали ишларни самарали ташкил этиш мақсадида 14248 ҳарбий қисм бошланғич ташкилот етакчиси Улуғбек Мамажоновга 1 дона компютер жамланмаси совға қилинди.

Тадбирда ҳарбий қисм командири майор Усмонов Хуршид Жўрақулович, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Икром Абдукаликов ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳарбий қисмлардаги ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Акобир Нуриллаевлар иштирок этди.

Фурқат Юсупов
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар