Мирас Карлибаев охирги икки мавсумда тўртта қизил карточка олди

Про-лиганинг 8-туридан ўрин олган "Орол" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 80 дақиқасида мезбонлар устози Мирас Карлибаевни захирадан майдонга туширишга қарор қилди.

Нукусликларнинг "8" рақамли ярим ҳимоячиси майдонга тушганига 1 дақиқа бўлмасиданоқ рақибга нисбатан қўполлик ишлатгани учун ҳакам Ф.Норсафаров томонидан майдондан четлатилди.

Мирас Карлибаев ўтган мавсумда учта қизил олган эди. Бу мавсумда ҳам ўз анъанасини давом эттирган ҳолда, яна қизил олишни бошлаб юборди.

Фурқат Юсупов

Манба : championat.asia

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар