Нукусда сотувчиси йўқ, антиқа сув сотиш қурилмаси ишга тушди (фото)

  Нукус шаҳрида сотувчиси йўқ тозаланган сув сотиш қурилмаси ишга тушди.  Ушбу қурилманинг антиқалиги шундаки, тозаланган сувни дўконлардаги каби сотувчилар сотиб ўтиришмайди. Пулингиз ва сув соладиган идишингиз бўлса бас. Қурилмада ёзилишича, 1 литр тозаланган сув 200 сўм экан. 

  Фақат қурилма 200 сўмлик  купюраларни қабул қилмайди ва қайтим ҳам қайтармайди. 
Қурилма фақат 500 сўм, 1000 сўм ва 5000 сўмлик купюраларни қабул қилади. Антиқа, сотувчиси йўқ сув сотиш қурилмаси Нукус шаҳрида, "UMS" биносининг ён тарафида жойлашган. 

  Пулини бермай сув иссиқ кунда сув ўғирламоқчи бўлганлар диққатига, камера бор!

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар