Ҳиндистонда ўқиётган элликқалъалик талаба: асосий мақсадим - юртим учун етук мутахассис бўлиш (2-қисм)

“KRuz.uz” сайти хорижда таҳсил олаётган қорақалпогистонлик талабалар билан интервьюларини давом қилдиради. Аввалроқ Лондон ва Жанубий Кореяда ўқиётган қорақалпоғистонлик талабалар ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

 

Бу сафарги чет элда таълим олаётган қорақалпоғистонлик талаба дўстимиз Иномжон Йўлдошев Ҳиндистондаги ўқияпти. У билан ижтимоий тармоқда суҳбатимизнинг иккинчи қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

-Биламиз, ҳиндларнинг таомлари аччиқ таъмга эга. Сизда у ернинг овқатлари билан боғлиқ муаммо бўлмадими?

- Очиғини айтаман, бир ой овқат еёлмай юрдим. Сиз айтгандек ҳиндларнинг миллий ва бошқа овқатлари аччиқ таъмли. Шунинг учун бошида қийналганман. Лекин ҳозир ҳаммаси жойида. Ҳар куни шундай овқат истеъмол қилаверсангиз  ўрганиб кетаркансиз. Ҳинд ва бошқа миллатга мансуб дўстларимга Палов қилишни ўргатдим. Улар мени меҳмонга чақиришса, албатта Палов қилишади. Нимагадир Паловнинг ҳам таъми ачқимтир бўлиб кетаверади. Шунга қарамасдан севиб истеъмол қиламан. Ахир миллий таомингни бошқа миллат вакили тайёрлаб  сени меҳмон қилса, қувонмай, мазза қилиб тановул қилмай бўладими?


- Таълим олаётган шаҳрингиз, Нью-Дели ҳақида нималар дея оласиз? 

- Нью-Делида одам жуда ҳам кўп, кейин чанг ҳам. Шу одам кўплигидан шаҳарга биринчи чиқишимдаёқ адашиб қолганман.  Шаҳар хусусиятларига келсак, барча тўловлар ва харидларни, давлат химатларини, биз вақт зарфлаб қиладиган кўпчилик ишларни интернет орқали бажарасиз. Кўчага чиқиб бориб келиб юриш шарт эмас. Кўпчилик учрайдиган муаммо бу - иссиқ ҳаво ва аччиқ овқатлар.


- Келажакдаги режаларингиз ҳақида айтсангиз.

- Режалар... бакалавриат босқичини тугатганимдан кейин магстратурани ҳам чет элда ўқимоқчиман.  Магистратурани тугатиб олгандан кейин қаерда ишлашлигим ҳақида ўйланиб кўраман.  Бу ердаги асосий мақсадим, юртим учун етук мутахассис бўлиб чиқишдир. Ҳозирча шулар.

Маълумот учун, Иномжон Йўлдошев 1998 йил 1 декабрда Элликқалъа тумани Гулдурсун қишлоғида туғилган. Мактабни биритгач, Бўстон академик лицейига ўқишга киради. Ҳозирги вақтда Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳридаги “Jamiya Milliya Islomiya” университетида инглиз адабиёти йўналишининг 1-босқич талабаси.

Шуҳрат Саидаҳмадов суҳбатлашди.

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар