Барча тадбиркорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 марттаги «Қорақалпоғистон Республикасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги3588 сон қарори асосида Амударё, Беруний, Чимбой, Тахиатош, Хўжайли ва Қунғирот туманларининг кичик саноат зоналари худудида жойлашгандавлат мулки бўлган ва давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари негизидатанлов эълон қилинади.

Танлов бўлиб ўтадиган сана: 2018 йил12 ва 17 июн кунлари  соат 10:00;

Танлов бўлиб ўтиш жойи: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;

Хўжжатларни кабул қилиш муддати: Хўжжатларни кабул   қилиштанловдан 2 кун олдин тўқтатилади;

Манзил: Нукус шаҳри, Ғарезсизлик кўчаси 50-уй ,телефон: 222-26-27, mpzrkk@umail.uz

Конвертларни очишвақти ва ўрни: 2018 йил12 ва 17 июн кунлари  соат 10:00Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Қўшимша маълумотлар учун телефон: 222-26-27

Танлов ижтирокшилари дирекцияга куйидаги хужжатларни икки экземплярда тақдимқилади:

Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувохнома нусқаси;

Бизнес режа, бунда ишлаб чиқарадиган маҳсулот номи, миқдори, шунингдек экспорт миқдори;

Янгидан яратиладиган иш жойлари сони,шунингдек ишка тушириш даврида янгидан қобил қилинадиган ишчилар сони;

Инвестиция миқдори;

Лойихани молиялаш учун ўз маблағлари ва кредит миқдори;

Лойихани бажариш графиги ва ишлаб чиқаришни бошлаш вақти;

Лойихани амалга ошириш учун электр, сув, газ ва бошқа коммунал хизматларга бўлган эхтиёж бўйича хисоб-китоб.

Ҳужжатларнинг ҳар бир варағи корхона раҳбари томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланиши шарт.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар