Қорақалпоғистонлик 4 нафар оғир атлетикачи Осиё чемпионати совриндори бўлиб, Аргентинада бўладиган Олимпиадага йўлланма олишди

Урганч шаҳрида оғир атлетика бўйича 1998, 2001 йилларда туғилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасида осиё чемпионати ўтказилган эди. Бу ҳақда "Қарақалпақ спорти" нашри хабар бермоқда.

Мусобақада 40 га яқин давлатлардан 250 дан ортиқ спортчилар иштирок этишди.

Чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси сафида 5 нафар қорақалпоғистонлик спортчи иштирок этиб шуларнинг 4 нафари совриндорлар сафидан жой олди.
 
Алишер Раджапов 85 кг вазн тоифасида олтин, Ўмирбай Мавленов 77 кг вазн тоифасида кумуш, Шаҳимардан Кемалов (+105 кг) ва Базаргул Рамбергенова (69 кг) вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритишди. Шунингдек, Сайёра Эсбергенова кучли тўртликдан жой олди.

Совриндорлар шу йилнинг октябр ойида Аргентинада бўлиб ўтадиган III ёш ўсмирлар Олимпиада ўйинларига йўлланма олишди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар