Абитуриентларнинг тест имтиҳонлари биносига кириш тартиби қандай? Ички ишлар вазири ўринбосари жавоб беради

Республикамизда олий ўқув юртларига кириш имтихонларини топшириш ҳар йилгидан фарқли равишда жорий йилда ўзгача ўтказилиши кўзда тутилган.

Унда кенг жамоатчилик фикри, жахондаги илғор олий ўқув юртлари тажрибаларидан кенг фойдаланиб пухта ўйлаб чиқилган тизим асосида амалга оширилади. Имтихон топширувчилар учун барча шарт шароитлар яратилган бўлиб абитуриент билан келган ота-оналар бевосита фарзандларининг тест топшириш жараёнларини махсус экранда кузатиб бориш имкониятига эга бўладилар.

Абитуриент тест синовлари ўтказиладиган куни олдиндан белгиланган тегишли худудга соат 07:00 да(иккинчи смена 13:00) гача, тест синови қабул қилиш биносида соат 07:30 (иккинчи смена соат 13:30) гача  бўлган муддатда фақат абитуриент рухсатномаси ва паспорт билан шахсни индефикациялаш воситалари хамда, видеофиксация қурилмалари орқали тартиб интизомли равишда киришлари  ташкиллаштирилади.

Абитуриент белгиланган назорат текширув жойларидан ўтиш вақтида таъқиқланган яъни, микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилинса ушбу холат дархол махсус комиссия орқали шу ерда далолатномалаштирилиб тест синовлари биносига киритилмайди.

Қоида бузулиш ҳолати ўрганиб чиқилиб амалдаги қонунчилик орқали жазо чораси белгиланишига сабаб бўлади.

Ш.Аюбов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар