"Орол"нинг Нукусдаги 4 ўйинига қанча мухлис келди?

Нукуснинг "Орол" жамоаси мавсумни жуда ёмон бошлади.

Нукусликлар ўз майдонларидаги дастлабки 3 та учрашувни бой берган бўлишларига қарамай, 8-турда "Динамо"га қарши ўйинда мухлислар ташрифи бўйича жамоанинг рекорди қайд этилди.

"Истиқлол"га қарши биринчи турдаги ўйинга 1280, "Сурхон"га қарши баҳсда 1821, 'Андижон" билан беллашувда 2200 мухлис ташрифи қайд этилган бўлса, "Динамо" билан тўқнашувни стадионда 2225 нафар томошабин кузатган.

Жамоанинг ўз майдонидаги 4 та ўйинига жами 7526 нафар (ўртача 1881) мухлис келган.

"Орол"нинг навбатдаги ўйинларида мухлислар сони янада ортади деб умид қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, Нукус шаҳридаги "Турон" стадионида "Орол"нинг кейинги ўйини 18 май куни соат 17:00 да "Мащал"га қарши бўлади.

Фурқат Юсупов

Манба : championat.asia

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар