Гулистон Матякубова Берунийлик тадбиркорлар ҳомийлик қилган китобининг тақдимотини ўтказди

Жорий йилнинг 12-май куни Беруний туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, “Қорақалпоқ адабиёти” газетаси муҳарирри Гулистон Матякубованинг “Гүлдәсте” номли сайланма шеърлар китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимот маросимида Кенгесбай Каримов, Кенгесбай Рейимов, “Қорақалпоғистон тонги” газетаси муҳаррири Назира Матякубова, Гулистон Матякубованинг бир қанча шогирдлари, ва унинг ижодига қизиқувчи ўқувчи ёшлар қатнашди.

Шоира Гулистон Матякубова бу китобни шеърият мухлисларига ином этишида Берунийлик тадбиркорларининг ҳомийлик қилганини мамнуният билан айтиб, уларга чуқур миннатдорчилик изҳор қилди. Ҳомийлар ва келган меҳмонларга китоблар совға қилди.

“Гүлдасте” китоби ўзбек ва қорақалпоқ тилларида “Билим” нашриётида 2000 нусхада чоп эттирилган бўлиб, бу 1-жилди ҳисобланади. Китобнинг 2 ва 3 жилдлари чоп эттирилмоқда.

Қорақалпоқнинг ўзбек, ўзбекнинг қорақалпоқ шоираси Гулистон Матякубованинг китобига муҳаррирлик қилган Назира Матякубова- “Мени Гулистон опадаги бир жиҳат жуда ҳайрон қолдиради, у нафақат туғилиб ўсган маскани Тўрткўл ҳақида балким, Бўзатов, Мўйноқ, Қоратов, Чимбой умуман қорақалпоқ элининг ҳар бир гўшаси ҳақида тўлқинланиб ёзганига унинг шеърларида гувоҳ бўлишимиз мумкин. Шеърларини ўқиб у инсон халқнинг дарди билан яшаганини илғаш қийин эмас. Бу китобда ижтимоий масалалар мужассам. Шу боис бу китобни қайта ва қайта ўқишни маслаҳат бераман”, дейди.

Бундан ташқари тақдимот маросимида шоиранинг бир қанча шогирдлари унинг ижоди ҳақида илиқ сўзлар билдиришди. Ўқувчи ёшлар томонидан шоиранинг шеърлари ўқиб эшиттирилди. Маросим сўнгида эса, куй ва қўшиқлар барчани ҳушнуд этди.

Ёшлар иттифоқи 12-мактаб бошланғич ташкилот етакчиси: Сабира Султанова

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар