Чимбойда 16 йиллик танаффусдан сўнг яна бахшиларнинг "Қур" кечаси ўтказилди (фото)

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Чимбой туманида "Ақимбет бахши" мавзолейи ёнида фольклор фестивали доирасида "Қур" маданий тадбири бўлиб ўтди.

"Қур" маданий тадбири орқали миллий урф-одатлар ва дастурларимизни, бой миллий фолклорларимиз бўлган ҳар хил жанрдаги достонлар, халқ қўшиқларини ижро қилиш орқали ёшларни кенг жамоатчиликка таништириш, келажакда катта саҳналарга чиқиш, устоз-шогирд дастурларини янада мустаҳкамлаш, уларга бой меросимизни, миллийлигимизни сингдириш, келажакда санъат ва маданиятимизнинг ривожланишида жон куйдирадиган комил инсон этиб тарбиялаш бўлиб ҳисобланади.

Чимбой тумани хокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Убайхан Калилаевнинг маълум қилишича, "Қур" тадбири бундан 16 йил олдин ўтказилган эди.

Соат 20:00 да бошланиб 23:00 да тугаган "Қур" томошасида 60 га яқин бахшилар гулҳан атрофида томошабинлар олдидан айланиб ўз санъатларини намойиш этишди.

Фурқат Юсупов

Расмлар муаллифи Бауржан Ботабаев.

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар