2,8 млн. сўм “қарздорлик” истеъмолчи фойдасига хал қилинди

Беруний тумани Навоий ОФЙ Лолазор ахоли манзилида яшовчи фуқаро Хасанов Эргаш туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш жамиятлари Федерацияси Матбуот ва ахборот сектори “KRuz.uz”га хабар берди.

Унга кўра истеъмолчининг хонадонида 2015 йил 16-август куни электрдан ҳисоблагичсиз фойдаланиб ўтирганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган ҳамда 1095 кунлик яьни, 3 йиллик муддатга Беруний ТЭТК электр энергиясидан 3 600 000 сўм жарима тўлови ҳисоблаб қарздорлик белгиланган.

Жамият ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиши натижасида истеъмолчининг 0.9 КВТ * 24 сооат * 1095 кун = 23 652 КВТ соатни * 155 сўм таърифга кўпайтириш натижасида 3 666 060 сўм жарима ҳисобланганлиги маьлум бўлди. Ушбу ҳисобланган жарима қайта ҳисоб-китоб қилиниб, истеъмолчининг бир йил давомида электрдан хисоблагичсиз фойдалангани учун жаримани тўлади хамда қилган жарима асоссиз эканлигига ойдинлик киритилиб, истеъмолчи фойдасига 2 800 000 сўм хал қилинди. 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар