Амир Темур, Чингизхон, Жалолиддин Мангуберди ва Тўмарис бир даврда яшашди (фото)

Бердақ номидаги Қороқалпоқ давлат академик мусиқали театирида “Талабалар театр студиялари” фестивалининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда блогер Бауржан Ботабаев хабар бермоқда.

Мухаммад ал-Хоразми номидаги Ташкент ахборот-технологиялари универсисети Урганч филиали «Кўзгу» талабалар театр студиясининг «Оқибат» номли спектаклини намойиш этган бўлса, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети  «Жайхун» талабалар театр студиясининг «Умрнинг тўрт куни» номли спектакли билан иштирок этди.

"Умрнинг тўрт куни" спектаклида Амир Темур, Чингизхон, Жалолиддин Мангуберди ва Тўмарис бир даврга тушиб,  ўша даврдан келажакдаги ёшларни кўришади.

Фестивалнинг ҳудудий босқичида айнан "Умрнинг тўрт куни" спектакли ғолибликни қўлга киритди.

«Оқибат» спектаклидан расмлар

"Умрнинг тўрт куни" спектаклидан расмлар

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар