6 млн йил аввал океан туби булган Устюрт каньонлари бўйлаб фотосаёҳат

 Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган UzWaterAware лойиҳаси доирасидаги Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЭМ) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ҳамда туман ҳокимликлари қўллови ва иштирокида Қорақалпоғистон Республикасининг Оролбўйи ҳудуди ва Орол денгизига медиа тур ўтказилди.
  Унда Ўзбекистондаги кўплаб оммавий ахборот воситалари ходимлари (жумладан, Kun.uz мухбири), фотомухбирлар, блогерлар, Сув хўжалиги вазирлиги ва ФВВ қошидаги Ўзгидромет ходимлари, асли канадалик блогер Лорен Чан, МОМЭМ ходимлари иштирок этишди.

  Улар орасида медиа турда қатнашган таниқли журналист Наргис Касимова ўзининг Facebook даги саҳифасига Устюртнинг машҳур каньонлари муҳрланган фотосуратларни жойлади. Қуйида ана шу фотолавҳаларни кўришингиз мумкин.

"Устюрт платосидаги каньонлар. Бундан 6 млн йил аввал бу ер океан туби булган." - дея ёзади журналист ўз саҳифасида.

Расмда Наргис Касимованинг ўзлари.

Шуҳрат Саидаҳмадов

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар