Абат Данияров: «1 йилда бўш иш ўринлари ярмаркаларида 641 нафар ёшлар ишга жойлашди»

Жорий йилнинг 15 май куни Нукус шаҳридаги «Ёшлар маркази»да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда кун тартибидаги иттифоқнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақидаги масала юзасидан Кенгаш раиси Абат Данияровнинг ҳисобот маърузаси тингланди.

Қорақалпоғистон Республикасида 2018 йил 1 май ҳолатига жами 58 та бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилди. Ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаларига жами 2441 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 8002 та бўш иш ўринлари билан қатнади.

Ярмаркалар натижалари бўйича жами 1410 нафар фуқаролар ишга жойлашган бўлиб, шулардан 641 нафари ёшлар, 123 нафари махсус касб-хунар коллежлари  битирувчилари, 506 нафари аёллар, 1 нафари ногирон, 2 нафари жазодан озод этилганлар, 45 нафари Куролли-кучлардан бушатилганларни ташкил қилади.

Фурқат Юсупов

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Расмлар муаллифи Бауржан Ботабаев

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар