Қўнғирот туманидаги тўртта секторда сайёр қабулхоналар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг ижтимоий — иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори юзасидан туманимизда тўрта сектор иш олиб бормоқда.

Сектор раҳбарлари ўзларига бириктирилган маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш, махаллаларда уй-жой ширкатларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва муаммоларни хал этилишини таъминлаш мақсадида тумандаги тўртта сектор раҳбарлари ва сектор аъзолари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Секторларга бириктирилган масъул ходимлар белгиланган жадвал асосида ҳудудларда фуқароларнинг яшаш шароитларини ўрганиб чиқиб, аҳолининг ёрдамга муҳтож бўлган қатламларига амалий ёрдам бериш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириб, “Йўл хариталари” ишлаб чиқилмоқда.

Сектор ишларини тизимли йўлга қўйиш мақсадида аниқланган муаммолардан келиб чиқиб, ҳафталик, ойлик ва йиллик иш-режалар белгилаб олинмоқда. Жумладан, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратилиб, чорвачилик, асаларичилик, ҳунармандчилик, иссиқхоналар қуриш ва бошқа қатор йўналишларда тадбиркорлик билан шуғулланиш имкони яратилмоқда.

Секторлар фаолиятининг узликсиз амалга оширилишини таъминлаш мақсадида навбатчилик жадваллари ишлаб чиқилган. Уйма-уй юриш борасида аниқланган муаммолар ва фуқаролардан келиб тушган аризалар тегишли жойларга чиққан холда ўрганиб чиқилиб, ҳал этиш чоралари аалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар