Халқаро пресс-клуб раҳбари Ш.Қудратхўжаев: Нукус бозорига кириб гўштни, помидорнинг нархини сўрадим...

Вашингтондаги Миллий пресс-клубда “Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини таьминлаш борасида эришган ютуқлари ва истиқболдаги вазифалар" мавзуcида конференсия бўлиб ўтди. Бу ҳақда O'zA га таяниб "Daryo.uz" хабар қилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Халқаро пресс-клуб, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва қатор халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда таниқли олимлар, мутахассислар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Конференсия якунига етганидан сўнг Халқаро пресс-клуб раҳбари Ш.Қудратхўжаевга яқиндагина Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтказилган “Америка овози" телерадиоси журналисти Навбаҳор Имомова, 
 - Бугун Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришларни халқ ҳис қиляптими, бунга  Президентга кимлар ёрдам беряпти ва Президент жамоасида кимлар бор,   деган мазмундаги савол билан мурожаат қилди.

Халқаро пресс-клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев шундай жавоб қайтарди:
- Биласизми, Энг катта кучни қаерда кўрасиз? Одамларни кўзида кўрасиз. Одамларнинг кўчадаги кайфиятида кўрасиз. Мана биз Пресс-клуб вилоятларга чиқамиз. Яқинда Қорақалпоғистонда бўлдим. Бироз вақт бор эди, Нукус бозорига кирдим. Айланиб юрдим, гўштни нархи қанча, помидорнинг нархи қанчалиги, одамларнинг кайфияти қандайлиги билан қизиқдим. У ерда нарса сотаётганлар менга,  биз ҳам Президент "командаси"дамиз, биз ҳам солиқ тўлаяпмиз, биз ҳам ислоҳатларда фаол қатнашяпмиз деб айтишди.

Қуйидаги линк орқали ушбу суҳбатни тўлиғича томоша қилишингиз мумкин: https://www.facebook.com/voa.uzbek/videos/1691072440968910/?t=325

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15-17 май кунлари илк расмий ташриф билан АҚШда бўлади.

Шуҳрат Саидаҳмадов

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қорақалпоғистон янгиликларини facebook'да кузатиб боринг - https://www.facebook.com/groups/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини instagram'да кузатиб боринг - https://www.instagram.com/kruz.uz/

Қорақалпоғистон янгиликларини odnoklassniki'да кузатиб боринг - https://www.ok.ru/kruz.uz

Бўлимлар