«18 нафар ёшга 671 млн сўмлик имтиёзли кредитлар берилди» - Абат Данияров

Жорий йилнинг 15 май куни Нукус шаҳридаги «Ёшлар маркази»да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда кун тартибидаги иттифоқнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақидаги масала юзасидан Кенгаш раиси Абат Данияровнинг ҳисобот маърузаси тингланди.

А.Данияров ҳисоботи давомида қуйидагиларни маълум қилди.

«Ҳисобот даврида ёшлар турмушида бир қатор муваффақиятларга ҳам бой бўлди. Жумладан: Ёшлар иттифоқининг 8  шаҳар ва туман Кенгаши раисларига «Президент совғаси» «Матиз» автомобили хизмат бобида фойдаланиш учун, Ёшлар иттифоқининг барча шаҳар ва туман Кенгаши раисларига 10 йил муддатга имтиёзли кредит асосида «Дамас» ва «Спарк» автомобиллари ва Нукус шаҳрида 48 ёш оилага «Ёшлар уйи»нинг квартиралари топширилди.

Шунингдек, 2017 йили 2 ёш «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони, 2 ёш «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. 2018 йил январ ойида Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан «Жаслар ТВ» телеканали ишга тушди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонун ҳамда «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги 2017 йил 5 июльдаги ПФ-5106-сон фармонинг изчил амалга оширилишини таъминлаш борасида ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томондан «Миллий банк», «Турон банк», «Алоқа банк», «Микрокредит банк», «Асака банк», «Қишлоққурилиш банк» тижорат банклар билан меморандум битими тузилиб Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан ҳисобот даврида 18 нафар ёшларга жами 671 млн 800 минг сум имтиёзли кредит ажратилиб 69 янги иш ўринлари яратилди. Яна 13 нафар ёш тадбиркорлар ҳужжатлари белгиланган тартибда Республика бошқарувига тақдим этилди», дейди Абат Данияров.

Фурқат Юсупов

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Расмлар муаллифи Бауржан Ботабаев

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар