Нукус шаҳар Адлия бўлими бошлиғи тайинланди

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 13 апрель кунги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон фармонига асосан Нукус шаҳрида Адлия бўлими ташкил қилинди.

Нукус шаҳар Адлия бўлими бошлиғи лавозимга Баймуратов Бердимурат Амангелдиевич тайинланган.

Б. Баймуратов 1972-йили Нукус шаҳрида тўғилган. 1994-йили  Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунослик.

Б.Баймуратов бунгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қораўзак туманидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимида ишлаб келган.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар