Ливандаги Осиё чемпионатида уч нафар қорақалпоғистонлик дзюдочи совриндор бўлди

Ливан давлатида ўтказилган дзюдо бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида бир йўла уч нафар қорақалпоғистонлик спортчи совриндор бўлиб қайтди. Бу ҳақда "Қорақалпоқ спорти" газетасининг телеграмдаги канали хабар бермоқда.

Мусобақада Гулнур Муратбаева ва Нилуфар Эрмағамбетова олтин, Азат Оринбаев эса кумуш медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Осиё чемпионати III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари учун муҳим бўлган рейтинг очколарини ҳам беради.

Бўлимлар