OpenAsia: Ўзбекистон Мўйноғи. Денгизни қайтариб бўлмайди, аммо ҳаётни қайтаришга уринишмоқда

Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида жойлашиб, балиқчиликда донг таратган марказ ҳисобланувчи бу шаҳар ўтган асрнинг энг йирик экологик фожиа марказига айланди. 

Ўн йил узликсиз пахта етиштириш оқибатида Орол денгизини тўлдириб турувчи дарёлар қуриди. Мўйноқ соҳилдан юзлаб чақирим олисдаги, саҳрога айланди. Шаҳарни қайта жонлантириш учун бошка йўлларни ўйлаб топиш керак.

Шу йилнинг январ ойида давлат президенти Шавкат Мирзиёев шаҳсан бу ерда бўлгач, Мўйноқ туманида халкаро миқиёсдаги сайёҳлик кластерини тузиш ҳақидаги хукумат қарори чикди. Бунинг учун яна тарихий музей ва маёклар тикланадиган бўлди. Бир пайтлар у чиндан ҳам кемаларга йўлни кўрсатиб турган. Энди рамзий маънодагина қад кўтаради. Унда туби қуриётган денгиз кўринишидаги қаҳвахона барпо этилади. Албатта тўлкинларнинг шовқинини сайёҳлар эшита олади. Бу товушлар иншоатда доимо таралиб туради.

Мавсум авжида Оролнинг балиқли 99 таоми деб номланувчи фестивалга ҳам ташриф буюриш мумкин. Мўйноқдаги буюк балиқ-консерва заводи ҳақида меҳмонларга эслатиб туриш учун маҳаллий сайёҳлик фирмалар томонидан бўш консерва идишларидан эсталик сувенирлар ясалиб, буюмлар Мўйноқ балиқ комбинатини эслатувчи тарихий белгилари билан безатилади. 

«Открытая Азия онлайн» фожиядан сўнгги ва янги тикланиш арафасида турган Мўйноқ ва ундаги ҳаёт ҳақида хикоя қилади.



Пойтахт Тошкентдан Мўйноққача 1310 чақирим масофа бор. Мўйноққа энг тез самолётда бориш мумкин. Унда ҳам Қорақолпоғистон Республикаси маркази Нукусгача, қолган 210 км эса машинада ва саҳро бўйлаб саксовуллароро туяларда борилади. 

Мўйноқ шаҳрига 1933-йили Ўзбекистоннинг балиқ овлаш саноат базаси сифатида асос солинган. Эндиликда Мўйноқнинг асосий эътиборга молик жойи 12та кеманинг мозорига айланганидир. Сув Мўйноқдан 200 чақирим нарига узоқлашиб, қуриган денгиз ўрнида майдони 5,5 миллион гектарлик янги Оролқум саҳроси пайдо бўлган. 

Мўйноқ балиғи ҳамон Қорақолпоғистондаги энг мазали балиқ ҳисобланади. Шунинг учун келажакда меҳмонлар учун Оролнинг балиғидан 99 хил таом фестивалини ўтказиш режалаштирилмоқда. Унга қадар Мўйноқ оролларидаги балиқларни маҳаллий қаҳвахонада тотиб кўрса бўлади.

Маҳаллий тадбиркорлар Орол денгизи қирғоқларида тунаб қолишни ихтиёр этган сайёҳлар учун қаҳвахона ва ўтовлардан иборат меҳмонхоналар қуришни бошладилар. 


Мутаҳассисларнинг таъкидлашларича хукумат вакиллари ҳали кўп вазифаларни бажариши керак. Мўйноқда сайёҳликни ривожлантириш катта сармоя ва йўллар, кўчаларни ёритиш, меҳмонхоналар, кўнгилочар иншоатлар каби йирик қурилишларни талаб килади. 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ишбилармон ва сармоядорларнинг эътиборини айнан манашу ҳудудга қаратди. Бунинг учун Мўйноқда фаолият кўрсатувчи фирма ва компаниялар 10 йилга, яъни – 2017-йилдан 2027-йилга қадар солиқлардан озод этиладиган бўлди.

Манзура Ерниязованинг ҳам айнан шу ерда меҳмонларга мўлжалланган кичик бизнеси бор.Орол денгизининг қуриши аввалига эътибор берилмай, кейин эса тўхтатишнинг имкони бўлмаган 20-асрнинг энг катта фожиасидир. 1960-йили бошланган деградацияга қадар у сайёрамиздаги суви шўр кўлларнинг катталиги бўйича 4-ўринда эди. 

Орол Ўзбекистон,Туркманистон ва Қозоғистон ўртасидаги қишлоқ ҳўжалиги йўналишидаги ҳамкорлик фаолиятлари туфайли қуриб борди. Оқибатларини бартараф этиш учун эса энди ҳар бир давлат мустақил, алоҳида харакат қиляпти. Албатта умумий дастурлар ҳам мавжуд, лекин асосий ишларда ҳар бир мамлакат ўз йўлидан бормокда.

Манба: theopenasia.net

 

Бўлимлар