Халқ қабулхонаси раҳбари ва Нукус ҳарбий прокурори сайёр қабул ўтказди

17 май куни Ўзбекистон ёшлар итттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Миллдий гвардияси  Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси тизимидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда ёрдам кўрсатиш мақсадида улар билан очиқ мулоқот ва “Сайёр қабул” ўтказилди.

Тадбирда Нукус ҳарбий прокурори адлия полковниги Б.К.Худойбердиев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси тизимидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклиги, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

 

Мулоқот жараёнида иштирокчиларнинг ҳар бир мурожаати юзасидан Нукус ҳарбий прокурори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси раҳбари Ҳ.Халимов мурожаатларни тинглашди.

Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш, ИЧки ишлар вазирликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий банк вакиллари томонидан асослантирилган жавоблар берилди.

Барча муаммолар ижобий ҳал этилди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар