Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида ёш фуқаро маъмурий жазодан озод этилди

16 май куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши биносида Нукус шаҳар маъмурий суди томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилган ёш фуқароларга нисбатан сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1763-моддаси ( Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган, Нукус шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз, уйланмаган, 1995 йили туғилган, ёш фуқаро Бекетаев Ғайрат Маратович ёшлар кафиллигига олиниб, мазкур кафиллик асосида ёш фуқаро Ғ.М.Бекетаевга нисбатан маъмурий жазо қўлланилмасдан, огоҳлантирилди.

Ушбу ишлар 2017 йил 5 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида, 2017 йил 20 декабрда Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик, Жиноят, Маъмурий ва Иқтисодий судлари, Нукус ҳарбий суди ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ўртасида имзоланган меморандум талаблари асосида амалга оширилди

Ҳозирда тегишли корхона, муассаса, ташкилотлар ҳамда ёш фуқаро Ғ.Бекетаев билан имзоланган индивидуал дастур асосида ёш фуқаро якка тартибда тарбиявий ва профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

Фурқат Юсупов

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Расмлар муаллифи Бауржан Ботабаев

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар