Камал Садиков Инвестициялар бўйича қўмита ҳайъати аъзолари таркибидан жой олди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳайъати аъзолари таркиби тасдиқланди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳайъати аъзоларининг сони 7 (етти) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқланди:

1. Суҳроб Холмуродов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси
2. Сунатулла Бекенов - Раиснинг биринчи ўринбосари 
3. Лазиз Қудратов - Раиснинг биринчи ўринбосари 
4. Шуҳрат Вафоев - Раис ўринбосари
5. Шамил Бурнашев - Раис ўринбосари
6. Камал Содиқов - Қорақалпоғистон Республикаси бўйича қўмитаси раиси
7. Сардор Сагдуллаев - Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотлар молиявий ва техник кўмакларни жалб қилиш департаменти бошлиғи

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида” 2017 йил 30 декабрдаги 1041-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар