Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг собиқ биринчи ўринбосари янги лавозимга тайинланди

Қораўзак тумани Адлия бўлими бошлиғи  лавозимига Джуманиязов Оралбай Атажанович тайинланди. Бу ҳақда "KRuz.uz" манбаси хабар бермоқда.

О.Джуманиязов 2001-2014 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.  Жумладан, 2001 - 2007 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Кадрлар бўлими бошлиғи, 2007 - 2011 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари, 2011 - 2014 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Оралбай Атажанович  2014 - 2017 йилларда Нукус Олимпия захиралари коллежининг кадрлар бўйича мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар