Ишсизмисиз? 18-26 май кунлари Нукус шаҳри ва барча туманларда меҳнат ярмаркаси ташкил этилади

Нукус ҳарбий прокуратураси Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар сафидан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, резервга бўшатилган ва сафарварлик чақируви резервидавги хизматни ўтаган фуқораларни иш билан таъминлаш мақсадида жорий йил 18-26 май кунлари Нукус шаҳри ва барча туманларда меҳнат ярмаркаси ташкил этилади.

Мазкур ярмарка Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги “Муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича Республика комиссиясини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузурида тегишли комиссияларни ташкил этиш тўғрисидаъги 339-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилмоқда.

Маълумот тариқасида таъкидлаш жоизки, бу борада 2018 йилнинг 13-28 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ва барча туманларда ташкиллаштирилган меҳнат ярмаркаларида муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаб қайтган 55 нафар фуқаролар мавсумий ва доимий иш билан таъминланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Бўлимлар