И.Юсупов номидаги иҳтисослаштирилган махсус мактаб интернатига 100 дан ортиқ китоблар совға этилди

17-май куни Нукус шаҳридаги И.Юсупов номидаги иҳтисослаштирилган махсус мактаб-интернатида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унда  Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари, профессор М.Қуронов, Марказнинг бўлим мудири, Марказнинг Қорақалпоғистон бўлими раҳбари Қ.Юсупов, мактаб директори П.Палымов ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Тадбирни мактаб директори П.Палымов очиб берди ва тадбир давомида М.Қуронов, Т.Маматқабулов ва Қ.Юсуповлар нутқ сўзлади.  

Таъкидланганидек, китобнинг инсон ҳаётида эгаллайдиган ўрни беқиёсдир. Ўзбек ва қорақалпоқ адабиётида Ўзбекистон Қахрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири И.Юсупов шеърларининг тарбиявий аҳамияти ва мазмун-моҳияти улкан аҳамият касб этади.

Ўқувчи ёшларнинг қизғин савол-жавоблари билан давом этган маънавий-маърифий кеча давомида Марказнинг Қорақалпоғистон бўлими раҳбари Қ.Юсупов шоирнинг шеърларидан ўқиб берди ва тадбир сўнгида иҳтисослаштирилган мактаб-интернатига Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган 100 дан ортиқ ҳар хил мавзудаги бадиий ва адабий китоблар совға қилинди.

Бўлимлар