Жўқорғи Кенгес Раиси Корея компаниясининг раисини қабул қилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Корея Республикаси «Evergreen Motors Group»  компанияси раиси Ким Чанг Кеон раҳбарлигидаги тадбиркор, ижтимоий ва таълим гуруҳи вакилларидан иборат делегацияни қабул қилиш маросими бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати Қорақалпоғистон ахборот агентлигига таяниб хабар бермоқда.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов меҳмонларни республикамизга ташрифи билан табриклаб, икки мамлакат ўртасидаги турли соҳадаги алоқалар, мамлакатимизда ҳамкорлик бўйича яратилган шароитлар билан имкониятларга тўхталиб ўтди.

Таъқидланганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг  ўтган йили 22-24-ноябр кунлари давомида Корея Республикасига давлат ташрифи стратегик шериклик муносабатларида янги босқич бўлди. Шу билан бирга, маданияти ва менталитети бир-бирига яқин бўлган халқларимизни эски дўстлик алоқалари боғлаб туради. Ўтган йили корейц миллатига мансуб бўлган юртдошларимизнинг Ўзбекистонда, жумладан, бизнинг республикамизда яшаётганининг 80 йиллиги кенг турда нишонланди.

Ўз навбатида «Evergreen Motors Group» компанияси раиси Ким Чанг Кеон самимий қабул қилгани учун республикамиз раҳбарига миннатдорчилик билдирди. Ташриф давомидаги режалар, амалга ошириладиган лойиҳаларга тўхталиб ўтди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар