Хўжайлида ҳоким ўринбосарлари, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари туман бўлимлари раҳбарлари ўқитилмоқда

Хўжайли туманида «Жамиятда эл-юрт тақдирига лоқайдлик, оилавий қадриятлар ва ёшлар тарбиясига э`тиборсизлик каби ҳолатларни олдини олиш ва бартараф этиш» мавзусида 6 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.

 

Семинарда тумандаги ижтимоий соҳа вакиллари иштирок этишмоқда. Тадбир мавзусини Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари, профессор М.Қуронов, Марказнинг бўлим мудири Т.Маматқабулов, Марказнинг Қорақалпоғистон бўлими раҳбари Қ.Юсуповлар олиб бормоқда.

Маълумот ўрнида: Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан маҳаллий ижроия ҳокимиятининг қуйи бўғинларида мамлакатимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали ва тизимли ижросини та`минлаш ва қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини оширишда бевосита туман ҳокими ўринбосарларининг касбий маҳорати, масъулияти ва жавобгарлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 15-22-май кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли ва Тўрткўл туманларида туман ҳокимларининг ўринбосарлари, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари туман бўлимлари раҳбарлари иштирокида тегишли мавзулар асосида ўқув-амалий семинарлар ўтказиш топшириға доирасида амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Бўлимлар