"Август ойида Кореядан 200 та одамдан иборат делегация Қорақалпоғистонга келади" - Кореядаги компания раиси

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Корея Республикаси «Евергреен Моторс Гроуп»  компанияси раиси Ким Чанг Кеон раҳбарлигидаги тадбиркор, ижтимоий ва таълим гуруҳи вакилларидан иборат делегацияни қабул қилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати Қорақалпоғистон ахборот агентлигига таяниб хабар берган эдик.

-Ташрифимиз давомида тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум ўтказиш, Беруний тумани ҳудудида барпо этиладиган цемент заводи қурилиши тамол тошини қўйиш, қатор даволаш ўринларида бўлиш, келажакда ҳамкорлик бўйича меморандумга имзо чекиш режалаштирилган,-дейди делегация раҳбари, «Евергреен Моторс Гроуп» компанияси раиси Ким Чанг Кеон. -Бу ҳамкорлигимиздаги дастлабки қадам бўлиб қолади. Сабаби, жорий йилнинг август ойида Корея Республикасидан 200 одамнан иборат делегация, жумладан  60 та соғлиқни сақлаш ходими, 40 та тадбиркор ва 100 та туристнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи кутилмоқда.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар