Қорақалпоғистонлик фермер ер унумдорлигини оширишдаги инновацион ғоялари билан бўлишди

Орол денгизини йўқолиши қатор ўзаро боғланган иқтисодий, ижтимоий ва экологик муаммоларни келтириб чиқарди. Ҳалокат оқибатлари Оролбўйи ҳудуди қишлоқ хўжалигига айниқса кескин таъсир қилди. Қуйидаги мақолада Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги «Жуз баси» фермер хўжалиги раҳбари Жеткерген Абдирасулиев фермер хўжаликлари барқарорлигини ошириш учун инновацион ғоялар билан ўртоқлашади. Бу ҳақда "Daryo.uz" хабар бермоқда.

Тузнинг собиқ денгиз тубидан кўтарилиши, норационал суғориш технологияларни қўллаш натижасида улкан экин ерларини шўрланиши ҳам ернинг табиий унумдорлиги пасайишига, улар сифатининг ёмонлашувига, катта миқдорда ҳосилнинг етиштирилмаслигига олиб келади. Шўрланган ерлардаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳосилдорлиги 50 фоизгача пасаяди.

Фото: «Дарё»

Бизнинг хўжалик 90 гектар экин ерларига эга, бу ерда 6 нафар доимий ишчилар меҳнати билан буғдой ва шоли етиштиради. Мавсумий ишлар авжига чиққан вақтда, масалан, ёзда, биз қўшимча равишда 35 нафаргача одамни жалб қиламиз. Лекин ҳудудимизда биз борган сари тупроқ сифатини ёмонлашувига ва суғориш учун сувни етишмаслигига дуч келмоқдамиз. Сўнгги вақтларда ОАВда далаларни лазер орқали тузиш ҳақида ахборот тез-тез пайдо бўла бошлади. Қорақалпоғистоннинг баъзи ҳудудларида фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш бўйича БМТТД лойиҳаси шарофати билан мана шундай технологиялар муваффақият билан қўлланилаётигани ҳақида ҳамкасбларимдан эшитдим. Иқлим ўзгаришига мослашиш масалалари бўйича маслаҳат- ахборот марказига мурожаат қилиб ва у ерда мутахассислардан зарур ахборотни олгач, намойиш ишларини олиб бориш учун мен «Жуз баси» фермер хўжалигим ҳудудини тақдим этишга қарор қилдим.

2014 йилда амалга оширилиши бошланган «Ўзбекистоннинг қурғоқчил туманларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш» лойиҳаси БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги фаолиятини узвий босқичи ҳисобланади. БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий Конвенциясининг Мослашув фондини молиявий кўмагига таянган ҳолда БМТТД марказий, вилоят ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг энг ҳимояланмаган фермер ва деҳқон хўжаликларига иқлим қуришини ошиб бориши оқибатларини (сув ресурсларини қисқариши ва қишлоқ хўжалиги ва яйлов ерларини деградациясини) бартараф қилишда, ҳамда мазкур ҳудудда қурғоқчиликни тез-тез юз бериши мумкинлиги башоратига тайёр бўлишда кўмак кўрсатиб келмоқда.

Ўз даламизда суғориладиган ерларнинг устки қисмини бир хилда тузишга эришишга биз олдин ҳам уриниб кўрганмиз, аммо эскириб қолган технологиялар туфайли буни тўлиқ амалга ошира олмасдик. Лазер орқали тузишни қўллаш бўйича намойиш ишлари олинган натижаси билан яхши маънода ҳайратлантирди. Биринчидан, мазкур технологияни қўлланиши сув ресурсларини кўп миқдорда тежаш имконини берди. Иккинчидан, сувни ер бўйлаб бир маромда тақсимланиши экинларнинг бир текислигини таъминлади, бу эса ҳосилдорликни ўсишига кўмак берди. Ахир даланинг устки қисми нотекис бўлса, пастқамликларда сув кўп миқдорда тўпланиб қолади, юқориликларда эса, аксинча, у етишмайди, демак, бундай майдонда ҳосилни орзу қилмаса ҳам бўлаверади.

Фото: «Дарё»

Ҳозирда эса биз сувни тежаш орқали (олдинги меъёрлардан 20-30 фоиз кам сафрланмоқда) ҳосилни анчагина ўсишига эришмоқдамиз. Биз учун бу энг асосий кўрсаткич ҳисобланади. Агар илгари биз бир гектардан 30—40 центнер ҳосил олган бўлсак, ҳозирга келиб кўрсаткич, ҳосилнинг турига қараб, 60 центнердан ошмоқда. Шоли ва буғдойнинг ҳосилдорлиги, ҳар бир гектардан ўрта ҳисобда 50 центнерни ташкил қилиб, 20 центнерга ошди. Мана шундай технология туфайли, масалан, 55 гектар ердан 275 тонна буғдой йиғиб олдинди. Унинг 110 тоннаси давлатга топширилди, 165 тоннаси эса фермер хўжалиги ихтиёрида қолди.

Муҳим жиҳат, халқаро тажрибани тақдимоти жараёнида фермер ва деҳқон хўжаликлари билан бевосита алоқа очиқ мулоқот, фикр алмашиш имкониятини кенгайтиради, тақдим этилаётган технологияларни маҳаллий иқлимий ва қишлоқ хўжалиги шароитларига мослашувида мақбул йўналишни излаш имконини беради. Бугунги кунга келиб, лойиҳани амалга ошириш мобайнида намуна туманларидаги фермер хўжаликларига далаларни лазер орқали тузиш учун ускуналарнинг еттита мажмуаси топширилди.

Лойиҳа мутахассислари билан суҳбатлар мобайнида, мен ўзимнинг шахсий тажрибамдан келиб чиқиб, далани дағал суратда тузишни таклиф қилдим, яъни дастлабки текислашни, ундан кейин эса лазер орқали тузишни қўллашни. Бу ёқилғи мойлаш материаллари сарфини қисқартириш имконини беради, чунки лазер орқали тузишда уларни сарфи ҳар бир гектар ерга 100 литрни ташкил қилади, оддий тузишда эса бу кўрсаткич 20—30 литр. Аммо сарфлар ўзини оқлайди, чунки далани дастлабки лазер орқали тузиш 5—6 ва ундан ортиқ йилга етади. Бундай технология махсус усул орқали айланма плугдан фойдаланган ҳолда даланинг тексилигини сақлайди. Мазкур технологияни қўллаш самарадорлиги янада кўпроқ бўлиши учун мана шундай ишлар нафақат текисланаётган ерни хусусиятларини, балки бу ерда олдин ўтказилган ишларни биладиган биргина механик- тракторчи томонидан бажарилиши муҳим.

Ҳамкасбларимнинг ўсиб бораётган қизиқишларига гувоҳ бўлиб, ҳамда мана шундай самарали тажрибани кенг тарқатиш мақсадида, биз, Ўзбекистондаги БМТТД кўмагида бошқа фермер хўжаликларидаги деҳқонларни ҳам ўқитишни бошладик. Бизга шундай технологияни қўллаш афзалликларига ишонч ҳосил қилганлар ҳам ёрдам сўраб мурожаат қилишмоқда. Лазер ускунаси бепул тақдим этилади, биз фақат техникамиз ишлатилгани учун амортизация ҳаққини оламиз. Умуман, биз 300 гектарга яқин ердан иборат майдонни лазер орқали тузтишга муяссар бўлдик. Шунга қарамасдан, қайд этмоқчиманки, талабни инобатга олиб, Чимбой тумани фермер хўжаликлари эҳтиёжлари учун мана шундай ускунани яна бир неча мажмуаси олинса яхши бўлар эди.

Жеткерген Абдирасулиев, Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги «Жуз баси» фермер хўжалиги раҳбари

Фото: «Дарё»

Келажакда лойиҳа томонидан лойиҳанинг 5 та намунали туманлари учун лазер ускунасининг 10 та мажмуасини харид қилиш режалаштирилган. Маҳаллий бошқарув органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари вакиллари иштирокида мазкур технологияни қўллаш бўйича амалий тренинглар таклиф қилинаётган усулни фойдасини ишонч билан намойиш этиш имконини берди. Уни қўллаш бўйича тажриба ва билимларни янада кенг тарқатиш Ўзбекистоннинг қурғоқчил туманларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш имконини беради.

Бўлимлар