Нукусда икки нафар ёш йигит Ёшлар иттифоқи кафиллигида суд залидан озод қилинди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "а" банди ва 277-моддаси 2-қисми "а" бандларида кўрсатилган жиноятларни содир қилган, ёш фуқаролар Тенелбаев Тимур ва Утегенов Хайтбай Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хўжайли тумани Кенгаши томонидан ёшлар кафиллигига олнди.

Мазкур жиноят иши бўйича 18 май куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақолпоғистон Республикаси Кенгаши биносида жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Суднинг ҳукумига кўра, кафиллигига олинган ёш фуқаролар Тенелбаев Тимур Осербаевич ва Утегенов Хайтбай Даулетбаевичлар суд залидан озод қилинди. 

- Икки нафар ёшнинг ота-онасини ўғилларини кафилликка олиш бўйича мурожаат қилишди, - дейди иттифоқнинг юристи К.Палваниязов. Уларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, ёшлар иттифоқи томонидан кафиликка олинди.

Ҳар иккала ёш ҳам Нукус шҳаридаги Ёшлар Маркази биносидан озод бўлган ҳолда чиқиб кетишди.

Фурқат Юсупов
Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Бўлимлар