Футбол. Қорақалпоғистон Республикаси - Хоразм вилояти 3:1 Матнли трансляция

Нукус шаҳридаги "Турон" стадионида "Универсиада-2016" спорт ўйинларининг худудий саралаш босқичидан ўрин олган футбол мусобақасининг илк беллашуви бир неча дақиқалардан сўнг бошланади.

Ушбу саҳифа орқали ўйин тафсилотлари билан танишиб боришингиз мумкин.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари мадҳияси янграмоқда.

- Жамоалар таркиби билан танишинг.

Қорақалпоғистон Республикаси: А.Бойназаров, Э.Сейтназаров, У.Қутибоев, И.Мамбетназаров, Д.Низанов, М.Қутлимуратов, Э.Нуржанов, А.Илясов, А.Бабажанов, П.Қайипназаров, Н.Алимов

Хоразм вилояти: Қ.Вапаев, О.Атабаев, Ш.Худайбергенов, Ж.Атажанов, С.Матмуратов, Ш.Гофуров, Т.Олимов, Т.Бекчанов, У.Раҳимов, Ш.Қурбавдурдиев, А.Матниязов


1. Ўйин бошланди

3. Мезбонлар кетма-кет иккит ҳужум уюштиришди. Бабажановнинг жарима тўпидан узатган тўпини Сейтназаров дарвозага йўллади. Бироқ зарбага аниқлик етишмади.

5. Мезбонлар ҳужумчиси Алимовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

6. Хоразмликларнинг хавфли ҳужуми Матниязовнинг зарбаси ноаниқ чиқди

9. Хоразмнинг навбатдаги ҳужуми. Мезбонлар посбони тўпни қийинчилик билан эгаллаб олди.

12. Меҳмонлар футболчиси Раҳимов дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатгани учун, ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

16. Хоразмлик ҳимоячи Ойбек Атабаев рақибга нисбатан қўполлик ишлатгани учун, сариқ карточка билан "сийланди"

19. Мезбонларнинг хавфли ҳужуми. Қутлимуратов ажойиб имкониятни йўққа чиқарди.

20. Эслатиб ўтамиз стадионда 6 мингдан ортиқ томошабин ташриф буюрди.



25. Илясовнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

29. Хоразмнинг хавфли ҳужуми. Матниязов олис масофадан зарба йўллади. Бироқ зарбага аниқлик етишмади.

33. Вуҳҳ, Қорақалпоғистонликларнинг ажойиб ҳужум уюштиришди. Низановнинг чалқанча усулдан йўллаган зарбасини меҳмонлар посбони Вапаев эгаллаб олди.

41. Хоразмдан ўта ҳавфли ҳужум. Худайбергеновнинг зарбасидан кейин, Байназаров ажойиб "сейв" амалга оширди.


42. Қорақалпоғистонлик "Месси"нинг зарбасини, посбон эгаллаб олди.

45. Меҳмонлар Бобожоновга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. 20 метрлардан жарима зарбаси белгиланди.

45+1. Биринчи тайм тугади.

- Биринчи бўлим мезбонларнинг устунликлари остида кечди. 15 дақиқалик танаффусдан кейин репортажимизни давом эттирамиз.


46. Иккинчи тайм бошланди.

47. Мезбонлар тезкор ҳужум ташкил қилишди, бироқ меҳмон жамоа ҳимоячилари хавфни вақтида пайқаб қолишди.

50. Ўҳҳҳҳ, қандай имконият. Мезбонлар ҳужумчиси Мамбетназаровнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

51. Қорақалпоғистонликларда яна бир имконият. Низанов чалқанча усулда зарба берди, бироқ зарба кучсиз чиқди.

52. Қандай имконият. Хоразмлик раҳимов бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади.

54. Гооооооооооооооооооооооооооооооооооооолллллл. 1:0

Мезбонлар ҳужумчиси Азамат Бабажанов 25 метрлардан кучли зарба йўллаб ҳисобни очди.


56. Хоразмликлар хавфли ҳужум уюштиришди. Бироқ самарасиз.

57. Гоооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооолллллл 2:0

Қорақалпоғистонликлар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Натижада Азамат Бабажанов бўш қолган дарвозани ишғол қилиб "дубл"га эришди 2:0


62. Мезбонлар таркибида ўзгариш. И.Мамбетназаров ўрнига Мурат Айманов майдонга тушди.

65. Матмуродов 30 метрлардан зарба йўллади дарвозабон ўз ўрнида.

66. Вуууҳ, қандай взаият. Меҳмонлар кетма-кет ҳужум уюштиришмоқда. бегжановнинг зарбасидан кейн Байназаров "сейв" кўрсатди.

67. Қорақалпоғистонлик футболчи Наврўзбек Алимов жароҳат олиб, майдонда ётибди.

69. Гооооооооооооооооооооооооооооолллллллллллл

Йўқ, ҳакам Хоразмлик футболчилар киритган голни инобатга олмади. Гол киритилаётган пайтда ўйин қоидаси бузилди деб топилди. Ҳисоб ўзгармай қолди.


Инобатга олинмаган гол муаллифи Шатли Қурбандурдиев эди.

71. Хоразмлик Жасур Атажов қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

72. Жарима зарбасини Дамир Низанов амалга оширди, бироқ зарба кучсиз чиқди.

73. Қорақалпоғистон жамоасида ўзгариш. Дамир Низанов ўз ўрнини Гаиповга бўшатиб берди.

76. Мезбонлар ярим ҳимоячиси азамат Илясовдан супер зарба. Бироз ноаниқ чиқди зарба.

81. Хоразмлик Раҳимов чалқанча усулда зарба берди, тўп бироз ноаниқ кетди.

83. Хоразмда ўзгариш. Раҳимов ўрнига Жаҳонгир Абдуллаев майдонга тушди.

84. Хоразмликлар яна гол уришди. Аммо бу вазиятда Омонов тўпни қўли билан ўзига бойсундирган эди.

86. Гоооооооооооооооооооооооооооооооооллллллллллллллллллллллллллл. 3:0

Азамат Бабажановдан "хет-трик"

Бурчак тўпи яқинидан Азамат жарима зарбасини амалга оширди. Хоразмлик дарвозабоннинг қўпол хатоси жамоасига қимматга тушди.


87. Қорақалпоғистон жамоасида ўзгариш. азамат Илясов ўз ўрнини Айдос Мирзамуратовга бўшатиб берди.

88. Бабажановнинг навбатдаги зарбаси ноаниқ чиқди.

89. Хоразмлик Бекчановнинг зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз эгаллаб олди.

90. Ҳакам ўйинга 4 дақиқа қўшиб берди.

90+2. пеналти. Хоразмликлар пеналти ишлашди.

90+3. Гооооооооооооооооооооооооооооооллллллллллл.

Темур Бекчанов 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб ҳисобни қисқартирди.

90+4. Ўйин тугади.


Қорақалпоғистон Республикаси - Хоразм вилояти 3:1

Диққатингиз учун раҳмат

Шарҳловчи: Фуркат Юсупов

Бўлимлар