#Umidnihollari2018 Нукуслик спортчиларга Президент совғаси "Дамас" автомашинаси топширилди

Нукус шаҳридаги Манеж спорт мажмуасида "Умид ниҳоллари-2018" спорт ўйинларининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Спортнинг 12 тури бўйича ғолибларга диплом, медал, кубок ва совғалар топширилди.

Шундан сўнг Амфитеатрда спорт ўйинлари ғолибларини тақдирлаш маросими ва гала концерт бўлиб ўтди.

Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари М.Иноятов сўзга чиқиб иштирокчиларни табриклашди.

Мусобақа якунига кўра 3-ўринни Тахтакўпир ва Амударё туманлари, 2-ўринни Қораўзак тумани ва 1-ўринни Нукус шаҳри жамоаси эгаллади.

Мутлоқ ғолиб Нукус шаҳри жамоасига Президент совғаси "Дамас" автомашинаси берилди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг гала-концерт бўлиб ўтди.

Фурқат Юсупов
Расмлар муаллифи Бауржан Ботабаев

Бўлимлар