Чимбой тумани ҳокими ўринбосари: "Бахшиларнинг Қур фестивали 16 йилдан бери ўтказилмаган эди, энди ҳар йили ўтказамиз"

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Чимбой туманида "Ақимбет бахши" мавзолейи ёнида фольклор фестивали доирасида "Қур" маданий тадбири бўлиб ўтгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Чимбой тумани хокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Убайхан Калилаев мазкур фестивал ҳақида тўхталиб ўтди.

"Қур фестивали охирги марта 2002 йилда ўтказилган эди. Шундан сўнг бу тадбир фақат кичик кичик давраларда ўтказилиб келинди. Бу йил эса туманимиздаги Ақимбет бахши мавзолейи олдида ана шу фестивални ташкил этдик.

Бошланишига ёмон эмас. Бу йилги фестивалга 60 дан ортиқ бахшилар келишди. Улар орасида Республикамиздаги 5 та вилоят бахшилари ҳам борлиги фестивалнинг савияси юқори эканидан далолат беради. Худо хоҳласа ушбу фестивални туманимизда ҳар йили ўтказишга ҳаракат қиламиз", дейди У.Калилаев.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Бўлимлар