Нукусда фуқаро сотиб олган Нексия-3да нуқсонлар аниқланди

Нукус шахар Кызкеткен гузари Кызминайым кўчаси 17 уйда яшовчи фуқаро Б.Нуранов 2018 йилнинг 26 январь куни автосалондан 75 млн сўмга Нексия-3 автомобили харид қилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси раиси Ахмет Урумбаев “KRuz.uz”га хабар бермоқда

Аммо унинг ички қисми (автомобил коробка передачи)да нуқсон борлиги учун уни бошқасига алмаштириб беришни салон ходимларига айтган. Аммо унинг бу мурожаати жавобсиз қолдирилган. Бундан норози фуқаро Нукус шахар прокуратурасига ариза ёзган. Унинг мурожаати Нукус шахар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига жўнатилган. 

Ариза жамият ходимлари ҳамда фуқаро Б.Нуранов билан ўрганиб чиқилди. Натижада автомобилнинг хақиқатдан хам нуқсони борлиги аниқланди. Мурожаат Ўзбекистон Респубикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 14 моддаси яъни нуқсонли товарни алмаштириб бериш тартиби бўйича машина коробка передачи алмаштириб берилди.

Бўлимлар