Москвадаги Авиация Институтида ўқишни хоҳлаётган қорақалпоғистонлик йигит самолётларнинг макетларини ишлаб чиқармоқда (фото)

Тўрткўл туманида истиқомат қилувчи, Нукус компьютер ва ахборот технологиялари колледжининг 1-босқич ўқувчиси Джилдибаков Владислав етти йилдан буён самолёт макетларини ишлаш билан шуғулланади. Бу ҳақда "Ёш репортёрлар клуби" блогери Манзура Туребекова хабар бермоқда.

У сомолёт макетларини ишлаб беш марта Ўзбекистон чемпиони бўлган.

Владиславнинг маълум қилишича, у самолётнинг кичик макетини бир ҳафтада, каттасини эса 2-3 ҳафтада ишлаб чиқади.  Битта самолётни ишлаш учун 150-300 детални ўзаро ёпиштириш лозим бўлади.

Владислав дунёдаги энг узун самолётнинг (АН-225, Мария) нусхасини узунлигига 1 м, энига 90 см ўлчамида ишлаган. Мазкур самолётни ишлаш учун у 1 ой вақтини сарфлаган.

Келажакда Владислав Москва шаҳридаги Авиация Институтига топшириб, учувчи бўлиш ниятида. 

Владислав Джилдибаков ҳақида тез орада батафсил маълумот бериб ўтамиз.

Бўлимлар