Қорақалпоғистонда 24 нафар ёш тадбиркорга 3,8 млрд сўмлик имтиёзли кредит ажратилмоқда

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тавсияси асосида ёш тадбиркорларга жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақаларидаги маблағлар ҳисобидан имтиёзли кредитлар ажратиш тизимини йўлга қўйиш ва амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда тижорат банклари ўртасида жорий йилнинг 4 май куни “Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тавсияси асосида ёш тадбиркорларга 13% ли имтиёзли кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори имзоланган.

Шунга кўра хозирги кунда барча кредит олиш истагида бўлган ёшларнинг хужжатлари ўрганилиб чиқилди ва 24 нафар ёшларни хужжатлари расмийлаштирилиб, уларга тавсияномалар берилиб, 3,841млрд сўм кредит маблағлари ажратилмоқда. 

Бунинг натижасида жами 112 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланади. 

"Мен 300 миллион сўм кредит олиб, бу маблағга Тошкент шаҳридан темир эшиклар учун зарур бўлган ускуна олиб келмоқчимиз. Ушбу ускунани сотиб олганимиздан сўнг, 8 нафар ёшни иш билан таъминлаймиз. Шунингдек яна бир нарсани айтиб ўтишим жоизки бугунги кунда бир кунда 4 ёки 5 эшик ишлаб чиқараётган бўлсак, ушбу ускунани харид қилганимиздан кейин кунига 20 тача эшик ишлаб чиқариш имкониятига эга бўламиз", дейди ёш тадбиркор Исламбек Мамбетганиев.

Шунингдек 52 нафар ёшларнинг кредит олишлари бўйича хужжатлари банк масъул ходимлари томонидан ўрганилиб чиқилмоқда.

Фурқат Юсупов
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҚОрақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Бўлимлар