Талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин

Талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин.Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда.
- ўз хоҳишига биноан;
-  ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
-  саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
-  ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;
-  бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
-  ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
-  талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
-  вафот этганлиги сабабли.

Белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаган (академик қарздор бўлган) талаба олий таълим муассасаси ректори буйруғи билан курсдан қолдирилади.
Академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талаба тўлов-контракт асосида ўқишини қуйи курсдаги ўқув семестри бошидан бошлаши мумкин.

Бўлимлар