Шўмонойлик эркак Нукусдан телефон сотиб олди, бироқ 4-5 кундан кейин телефон бузулиб қолди...

Шўманой тумани Айбуйир ОФЙда истиқомат қилувчи Н.Отепов Нукус шахар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси раиси Ахмет Урумбаев “KRuz.uz”га хабар бермоқда

Унга кўра истеъмолчи Нукус дехқон бозори жойлашган №37 дўкондан 1,100,000 (бир миллион бир юз минг) сўмга Xiaomi Redmi 5 мобил телефонини харид қилган. Аммо телефоннинг экрани 4-5 кун ўтгач бузилиб қолган. Натижада сотувчидан кафолат муддати тугамасдан бузилиб қолганлиги сабаб бошқасига алмаштириб беришни талаб қилса, у норозилик билдирган. 

Жамият ходимлари томонидан мазкур ариза тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, Ўзбекистон Респубикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 14 моддаси яъни нуқсонли товарни алмаштириб бериш тартиби бўйича телефон янгисига алмаштириб берилди.

Бўлимлар