Тахтакўпирлик ёш тадбиркор имтиёзли кредит олиб мебел ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтирмоқчи

«Shukhrat style» оилавий корхонаси раҳбари Сапарбаев Жамал Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашига 30 миллион сўм кредит олиш бўйича мурожаат қилди.

Тадбиркорнинг бизнес режаси ўрганиб чиқилиб, унга иттифоқ томонидан имтиёзли кредит олиш бўйича тавсиянома берилди.

«30 миллион сўм кредит олиб, ушбу сумма эвазига мебел ишлаб чиқариш бўйича фаолиятимни кенгайтирмоқчиман. Бунинг эвазига 2 нафар ёшни иш билан таъминламоқчиман. Энди тавсиянома билан «Халқ банк» Тахтакўпир тумани филиалидан имтиёзли кредит олишим мумкин», дейди Жамал Сапарбаев.

Ж.Сапарбаев бугунги кунда оилавий корхонасида мебел ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Фурқат Юсупов
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҚОрақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Бўлимлар