Нукус туманида одам савдоси билан шуғулланиб юрган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Р.К. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Перинатал маркази маслаҳат поликлиникасида хамшира вазифасида ишлаб юриб, ушбу марказнинг болалар бўлими хамшираси П.Т ва Нукус шаҳар Бозатаў кўчаси №141 уйда яшовчи таниши У.К.лар билан енгил йўл билан моддий манфатдор бўлиш мақсадида жиноий тил бириктиришди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Шуманай туман судининг раиси М.Тилеуимбетов “KRuz.uz”га хабар берди.

Улар гуруҳ бўлиб, 2017 йил февраль ойининг охирида Нукус тумани “Қутанкөл” овул фуқаролар йиғинида яшовчи 1981 йили туғилган фуқаро С.Е Республика ҳудудий Перинатал марказига, П.Т.нинг олдига келиб, ҳомиласини  олдириб ташлаш ёки бўлмаса туғиб фарзандини ташлаб кетмоқши эканлигини билдирганида, ўзларини жиноий ҳаракатларини амалга оширишни кўзлаб, С.Е.га ҳомиласи катталашиб кетганлигини, ҳомилани (оборт) олдириб ташлашга бўлмаслигини маълум этиб, вақти келганида туғишни маслаҳат этиб, С.Е.ва фарзандини туққанида унинг фарзандини, сотиб моддий манфаатдор бўлиш ҳақида жиноий режа тузган.

Бундан сунг, Р.К тузилган жиноий режага асосан ҳаракат қилиб, жиноий шериги У.К орқали Нукус шаҳар Жамбас-жап кўчаси №27 уйда яшовчи Б.А. нинг бефарзанд бўлиб юрганидан хабар тапиб, унга С.Е.нинг фарзандини 5 миллион сўмга сотишини айтиб, 2017 йил 4 март куни жиноий шериги У.К орқали келишилган пулларнинг 2 миллион сўм қисмини Б.А.дан олиб, ўзига 500.000 сўм, У.Керимназаровага 500.000 сўм ва П.Тастайбековага 1 миллион сўм пулларни бериб, ўзлари бўлишиб олган.

2017 йил 2 апрель куни С.Е.нинг фарзанди ўлик туғилиши натижасида Б.А. га болани сотиш имкони бўлмаган.   

Ундан сўнг Р.К юқорида баён этилган жиноий ҳаракатлари билан чекланиб қолмасдан такроран давом эттириб, П.Т ва У.К.лар билан жиноий тил бириктириб, гуруҳ бўлиб, 2017 йил 17 май куни Нукус тумани, “Қутанкөл” овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Б.М Перинатал марказига келиб, ҳомиласидан қутилиш ёки бўлмаса туғиб фарзандини ташлаб кетмоқши эканлигини билдирганида, ҳомилани (оборт) олдиришга бўлмаслигини, туғиш вақти бўлиб турганини маълум этиб, туғишни маслаҳат этиб, Б.Мамбетова туққанида унинг фарзандини Б.А.га сотиб, олдин келишилган 5 миллион сўм пулларнинг қолган 3 миллион сўм қисмини олиб моддий манфаатдор бўлиш ҳақида жиноий режа тузган. 

Бундан сунг, Р.К жиноий шериклари билан, тузилган жиноий режага асосан ҳаракат қилиб, 2017 йил 18 май куни Б.М Республика Перинатал марказида фарзанди туғилгандан сунг, унинг туғилган фарзанди М.М.ни шу йилнинг 23 май куни моддий бойликлар эвазига сотаётгани ҳақида Б.М билдирмасдан, Б.А.га сотиб, аввал келишилган пуллардан қолган 3 миллион сўм пулларни олиб моддий фойда кўрган.

Бундан сунг, Р.К ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Б.М 2017 йил 18 май куни туғилган фарзандини ташлаб кетган ҳолат бўйича, Нукус туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тергов олди текшириш ишлари олиб борилаётган вақтда, 2017 йил 6 июнь куни, Р.Қ Нукус туман ички ишлар бўлимига, шу бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари К.М.нинг хизмат хонасига олиб келиниб, у билан ҳодиса бўйича суруштирув ишлари олиб бораётганида, К.М.га ўзини бу ишларга аралаштирмасликни сўраб, эвазига 100.000 сўм пулларни пора тариқасида берганида жиноят устида қўлга олинган.

Бу ҳаракати билан Р.К Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди ва 211-моддаси 1-қисми,  У.К, П.Т ва Б.А Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланиб, суд томонидан тегишли жазо тайинланди.

Бўлимлар