«Ҳозир кунига 4-5 та, кредит олгандан кейин эса 20 та эшик ишлаб чиқарамиз». Қорақалпоғистонлик ёш тадбиркор имтиёзли кредит олади

«Исламбек дарвазалари» МЧЖ директори Мамбетганиев Исламбек Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашига 300 миллион сўм кредит олиш бўйича мурожаат қилди.

Ёш тадбиркорнинг бизнес режаси ўрганиб чиқилиб, унга имтиёзли кредит ажратиш бўйича тавсиянома берилди.

«Мен 300 миллион сўм кредит олиб, бу маблағга Тошкент шаҳридан темир эшиклар учун зарур бўлган ускуна олиб келмоқчимиз. Ушбу ускунани сотиб олганимиздан сўнг, 8 нафар ёшни иш билан таъминлаймиз. Шунингдек яна бир нарсани айтиб ўтишим жоизки бугунги кунда бир кунда 4 ёки 5 эшик ишлаб чиқараётган бўлсак, ушбу ускунани харид қилганимиздан кейин кунига 20 тача эшик ишлаб чиқариш имкониятига эга бўламиз», дейди Исламбек Мамбетганиев.

Ёш тадбиркор эндиликда «Микрокредитбанк» Қорақалпоғистон Республикаси филиалидан имтиёзли кредит олиш имкониятига эга.

Фурқат Юсупов
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҚОрақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Бўлимлар