Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бошқарма бошлиғи ва тўртта туман ҳокими тадбиркорларнинг муаммоларини тинглашди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 20 май кунги «Ўзбекистон Республикаси Савда-санаот палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли вакили ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг масъул ходимлари иштирокида жорий йил май ойининг ушинчи декадаси ва июнь ойининг биринчи декадаси давомида вилоятлардаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги муоммоларни ўрганиш, ўларга амалий кўмак бериш мақсадида ташкил этилаётган учрашувлар тўғрисида»ги 02/1-3305-сони билан тасдиқланган жадвали асосида, жорий йил 22 май куни Қонликўл тумани ҳокимлигида Мўйноқ, Қўнгирот, Қонликўл, Шўманай туманларининг тадбиркорлик субъектлари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Учрашув давомида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-санаот палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиш марказига тушган мурожаатлар ўрганиб чиқилди ҳамда рўйҳатга киритилмаган тадбиркорлик субъектларининг муоммолар тингланиб, мурожаатларнинг асосий мазмуни тадбиркорликни бошлаш ҳамда кенгайтириш бўйича тижорат банклардан кредит маблағларининг ажратилиши, шунингдек, кредит олиш учун қўйиладиган гарови миқдори 50 файз бўлган ҳолатда  ажратиладиган кредитлар олиш тартиби ҳақида суҳбатлар бўлди.

Учрашув жараёнида, Қонликўл туманидан «Агро бизнес Қонликўл» масъулияти чекланган жамияти учун кредит ажратиш, «Асел-Лаззет» масъулияти чекланган жамияти туризмни ривожлантириш бўйича имтиёзли кредит ажратиш, «Викинд Экспресс Автотранс» бошқармаси йўналишли автотранспортлар учун кредит чиққанлиги, шартномасини тасдиқлаши кечикаётгани, «Собиржон Собиров» чорвачилик фермер хўжалиги наслли қорамол учун кредит ажратиш бўйича тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди.

Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Савдо-санаот палатаси, Ўзбекстон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бошқарма бошлиғи У.Абдухафизов, Бизнес амбусмани етакчи консультанти А.Буриев, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бош бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Абдикаримовлар шунингдек, туманлардаги 4 сектор раҳбарлари билан тегишли идоралар ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.

 

 

 

 

 

Бўлимлар