Атабек Сапарбаев Беруний тумани ҳокими лавозимига тайинланди

Атабек Сапарбаев Беруний тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда "KRuz.uz" манбаси хабар берди. Қорақалпоғистон ахборот агентлиги ҳам ушбу хабарни тасдиқлади.

А.Сапарбаев бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Беруний туманининг собиқ ҳокими Фархад Эрманов Хоразм вилоятига ҳоким этиб тайинланган эди.

Бўлимлар