Элликқалъада хусусий корхона очилди (фото)

Элликқалъа туманидаги Бўстон шаҳрида қад кўтарган «Мўжаз Маркет» хусусий корхонаси озиқ-овқат маҳсулотлари сотишга мўлжалланган бўлиб, хусусий корхона раҳбари, тадбиркор Қосимбой Саъдуллаев томонидан ташкил қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 23 май куни ушбу хусусий корхонани очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими С.Авезов, ташкилот раҳбарлари, тадбиркор ва ишбилармонлар қатнашди. 

Хусусий корхона эндиликда халқимизга турли ҳил озиқ-овқат маҳсулотларини таъминлашга хизмат қилади. Хусусий корхона ишга тушганлиги муносабати билан 12 нафар фуқаро домий  иш билан таъминланди.

 

 

Бўлимлар