Нукус шаҳри ҳокими в.в.б, прокурори, ИИБ бошлиғи ва Халқ қабулхонаси мудири аҳоли муаммоларини ўрганишди (фото)

Нукус шаҳридаги 2-сектор раҳбари ҳудуди ҳисобланувчи Олимпия захиралари колледжида Нукус шаҳри ҳокими в.в.б Параҳат Турешов, прокурор Расул Халмуратов, ИИБ бошлиғи Гурбангелди Аметов ва Халқ қабулхонаси мудири Азат Сейтанов сайёр қабул ўтказишди.

Сайёр қабулда Нукус шаҳри ҳокими в.в.б Параҳат Турешов модераторлик қилиб борди.

Очиқ мулоқот давомида Хожалепесов кўчасида истиқомат қилувчилардан мурожаатлар кўп бўлди. Уй жой, коммунал соҳаси, кредит, боғча, йўл ва шу каби 10 дан ортиқ мурожаатлар бўйича тегишли чоралар кўрилишига топшириқлар берилди.  Хожалепесов кўчасидаги барча муаммолар 2019 йили бутунлай ҳал қилиниши таъкидлаб ўтилди.

Туркистон кўчасида истиқомат қилувчи Бердимуратов Полат паррандачилик бўйича кредит олишда муаммо бўлаётганини билдирди. Мазкур муаммо жойида ҳал этилиб, фуқарога кредит ажратиладиган бўлди.

Сайёр қабуллар Нукус шаҳрининг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

Фурқат Юсупов

Бўлимлар